Зеленский Россия ЗАЭСда йирик теракт тайёрлаётганидан огоҳлантирди
Олам
−
05 Июль 2023
5592Украина Президенти Владимир Зеленский россиялик ҳарбийлар Запорожье атом электр станциясининг бир нечта энергоблоклари томига “портловчи моддаларга ўхшаш буюмлар” ўрнатганини даъво қилди. Бу ҳақда у 4 июль якунлари бўйича видеомурожаатида маълум қилган.
“Эҳтимол [Россия кучлари буни станцияга ҳужумни тақлид қилиш учун қилгандир. Эҳтимол, уларда бошқа сценарий бор. Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам, дунё кўриб турибди ва кўрмасликнинг иложи йўқ. Запорожье атом электр станцияси учун хавфнинг ягона манбаи Россиядир, бошқа ҳеч ким эмас”, дейди Зеленский.
Украина Президенти, шунингдек, Франция Президенти Эммануэль Макрон билан музокаралар чоғида уни рус қўшинлари Запорожье атом электр станциясида “хавфли провокациялар” тайёрлаётгани ҳақида огоҳлантирганини айтди.
“Росэнергоатом” концерни бош директори маслаҳатчиси Ренат Карчаанинг ТАСС ахборот агентлигига айтишича, Украина Қуролли Кучлари 5 июлга ўтар кечаси ЗАЭСга ҳужум қилиб, радиоактив чиқиндилар билан ўқ-дориларни станцияга ташламоқчи бўлган. Ушбу маълумот тасдиқланмаган.
Украина Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу хабарлар фонида электр станциясида портлаш юз берган тақдирда тавсиялар берди. Тавсияларда "потенциал радиациявий авария зонаси" аҳолиси эвакуацияга тайёр бўлишга чақирилади.
Халқаро атом энергияси агентлиги бу маълумотга изоҳ бермади, агентликнинг ЗАЭСдаги вазият ҳақидаги янги ҳисоботида мумкин бўлган портлаш ҳақида ҳеч нарса айтилмаган.
Владимир Зеленский сўнгги ҳафталарда Россия Запорожье атом электр станциясида теракт тайёрланаётганини бир неча бор таъкидлаган эди. Унинг сўзларига кўра, ҳужум радиация чиқаришни назарда тутади. Украина Президенти бу ҳақда турли мамлакатлардаги ҳамкорларини огоҳлантирганини айтди.
Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси маълумотларига кўра, ЗАЭСнинг украиналик ходимлари 5 июлгача станциядан эвакуация қилиш бўйича тавсиялар олган.
LiveБарчаси