МАГАТЭ Запорожье АЭСидан портловчи моддалар топмади

Олам

image

МАГАТЭ ташкилоти ходимлари Запорожье атом электр станциясида портловчи буюмлар ўрнатилгани бўйича ҳеч қандай аломатларни аниқламади. Бу ҳақда ташкилот Бош директори Рафаэль Гросси маълум қилди.

"Охирги текширувларимиз давомида биз АЭСда ҳеч қандай портловчи моддаларни аниқламадик, аммо биз ҳушёрликни сақлашда давом этамиз", дейди Гросси.

Шунингдек, у жанглар станцияга жуда яқин жойда кечаётганини, шу муносабат билан МАГАТЭ ходимлари вазият ҳақида доимий равишда хабар беришини айтган.

Маълумот учун, Европадаги энг йирик атом электр станцияси бўлган Запорожье АЭСи Энергодар шаҳрида жойлашган бўлиб, у умумий қуввати 6 ГВт бўлган олтита қувват блокини ўз ичига олади. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 4 июль куни Украина Президенти Владимир Зеленский россиялик ҳарбийлар Запорожье атом электр станциясининг бир нечта энергоблоклари томига “портловчи моддаларга ўхшаш буюмлар” ўрнатганини даъво қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина МАГАТЭ Запорожье АЭСи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made