НАТО Қора денгизга 5 минг кишилик қўшин жойлаштирмоқчи

Олам

image

НАТО Украина атрофида вазиятни юмшатишга умид қилмоқда, лекин шу билан бирга у ўз кучларининг тайёргарлигини оширади ва керак бўлганда, Франция бошчилигидаги 5 минг кишилик НАТО жавоб кучларининг олдинги отрядини Қора денгиз минтақасидаги иттифоқ мамлакатларида жойлаштириши мумкин. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Россиянинг хавфсизлик бўйича таклифларига НАТОнинг жавобини тақдим қилишда маълум қилди.  

“НАТО Украинадаги вазиятни юмшатишга умид қилади ва Россияга мулоқотни таклиф қилади, лекин шу билан бирга ўз кучларининг тайёргарлигини ҳам Қора денгиз минтақасида, ҳам альянс шарқида мавжудлигини оширади. Франция бошчилигидаги 5 минг кишидан иборат НАТО жавоб кучларининг олдинги отряди керак бўлса минтақага бир неча кун ичида жойлаштирилиши мумкин. Биз яна Россияни вазиятни зудлик билан юмшатишга чақирамиз. НАТО кескинлик ва келишмовчиликларни мулоқот ва дипломатия йўли билан ҳал қилиш кераклигига қатъий ишонади. Куч ишлатиш ёки ундан фойдаланиш таҳдиди билан эмас”, деган Столтенберг. 

Аввалроқ, АҚШнинг Россиядаги элчиси Жон Салливан Россия Ташқи ишлар вазирлигига Вашингтондан Россиянинг хавфсизлик таклифларига ёзма жавобини олиб келгани ҳақида хабар бергандик. 

Сўнгги пайтларда Ғарб мамлакатларида, шунингдек, Киевда Россиянинг Украинага бостириб кириши мумкинлиги ҳақида баёнотлар пайдо бўлди. Россия Федерацияси Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков бундай маълумотни бўш ва асоссиз кескинликнинг кучайиши деб атади. Унинг таъкидлашича, Россия ҳеч кимга таҳдид солмайди. Шу билан бирга, Песков бундай баёнотларни оқлаш учун провокациялар бўлиши мумкинлигини инкор этмади ва Украина жануби-шарқидаги инқирозни куч билан ҳал қилишга уринишлар энг оғир оқибатларга олиб келишидан огоҳлантирди.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Россия Украина

Баҳолаганлар

170

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг