Столтенберг Швецияда Қуръон ёқиб юборилганини қоралади

Олам

image

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Швецияда Қуръоннинг ёқиб юборилишини қоралаб, Туркия ва дунёдаги мусулмонларнинг ҳис-туйғуларини тушуниш билан қабул қилишини айтди. Бу ҳақда бугун, 16 февраль куни Анқарада Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли билан матбуот анжуманида айтиб ўтди. 

“Мен Стокгольмда Қуръоннинг ёқиб юборилиши Туркияда кучли реакцияга сабаб бўлганини биламан. Туркиядаги ва бутун дунё мусулмонларининг ҳис-туйғуларини тушунаман ва уларга шерикман. Шунинг учун мен Қуръоннинг ёқиб юборилишини кескин қоралайман ва Швеция бошқа бундай хатти-ҳаракатларнинг олдини олишга муваффақ бўлганини олқишлайман”, дейди у. 

Шунингдек, ушбу ҳолатга нисбатан Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлудж Чавушўғли ҳам муносабат билдириб, шундай деди: 

“Швеция ва бошқа Европа давлатларида Қуръонни ёқиш воқеалари Исломга қарши кайфиятнинг юқори эканлигини кўрсатади. Исломга қарши кайфият, ҳаракатлар жиноятдир. Бунга қарши курашиш керак. Бу ноқонуний ҳаракат”.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойи охирида ўнг қанот экстремистик “Қаттиқ келишув” партияси раҳбари Расмус Палудан Туркиянинг Стокгольмдаги элчихонаси олдида Қуръонни омма олдида ёқиб юборган эди. У ўз нутқида НАТО, Анқара ва Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўғанни танқид қилди. Ушбу ҳаракат Швеция ва Туркия ўртасидаги муносабатларни мураккаблаштирди ва Стокгольмнинг НАТОга кириш жараёнини тўхтатди. Эрдўған, хусусан, Стокгольмдаги бу ва Туркияга қарши бошқа ҳаракатлардан сўнг Швеция Анқарадан унинг НАТОга аъзо бўлиш аризасини қўллаб-қувватлашини кутмаслиги кераклигини айтди. Ҳозирча фақат Туркия ва Венгрия Швеция ва Финляндиянинг альянсга қўшилиш ҳақидаги аризаларини ратификация қилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Йенс Столтенберг

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг