“Насаф” 5-учрашувда ҳам ютқазди
Спорт
−
25 Ноябрь 899 1 дақиқа
Кеча, 24 ноябрь куни Қаршининг “Насаф” жамоаси ОФК Элит Чемпионлар лигаси мусобақаси 5-турида ҳам мағлубиятга учради. Рўзиқул Бердиев шогирдлари Қаршида Эроннинг “Трактор”ига 0:1 ҳисобида ютқазди.
Учрашув тақдирини 17-дақиқада Реги Лушкя томонидан киритилган гол ҳал қилди. Чап қанотдан ривожланган ҳужумни албаниялик футболчи аниқ зарба билан якунлади. Ушбу учрашувда “Трактор” сафида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробеков 90 дақиқа ҳаракат қилди.
Натижада Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги “Насаф” мусобақадаги 5-учрашувда ҳам имкониятни бой берди. “Трактор” жамоаси эса ушбу ғалабадан сўнг очколарини 11 тага етказган ҳолда 2 ўринга кўтарилиб олди.
Маълумот учун, “Насаф” ОФК Элит Чемпионлар лигаси дастлабки турида Саудиянинг “Ал-Аҳли” жамоасига, кейинги турларда “Ал-Ҳилол”, “Шабаб Ал-Аҳли” ва “Ал-Ваҳда” клубларига имкониятни бой берган эди.