NASA Ерни астероиддан ҳимоя қила олмайди
Бу қизиқ
−
27 Июнь
51371Американинг NASA космик агентлиги Ерни астероидлар билан тўқнашувдан ҳимоя қила олмаслигини, чунки унда бунинг учун зарур инфратузилма мавжуд эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда NASAнинг Ер учун потенциал хавфли астероидлар ва кометаларни қидирадиган Сайёралар мудофаасини мувофиқлаштириш бошқармасининг ҳисоботида сўз боради.
NASA 2038 йил 12 июлда Ерга 72% эҳтимоллик билан астероид тушиши сценарийсини кўриб чиқди. Мавжуд маълумотларга кўра, унинг диаметри 60 дан 800 метргача бўлган. Ҳисоботда, шунингдек, астероиднинг Ерга таъсирининг мумкин бўлган оқибатлари ҳақида сўз борди. Ҳеч ким зарар кўрмаслиги эҳтимоли 45 фоизни, 1000 дан ортиқ одам зарар кўриши мумкинлиги 47 фоизни, 100 000 дан ортиқ одам зарар кўриши мумкинлиги 28 фоизни ташкил этади. Метеорит ва унинг парчалари қулаши мумкин бўлган зарар зонасига АҚШ, Мексика, Португалия, Испания, Жазоир, Тунис, Ливия, Миср ва Саудия Арабистони киради.
Ҳисоботда айтилишича, 14 йил давомида космик миссияни, табиий офатларга тайёрликни ва алоқа ҳаракатларини сақлаб қолиш бюджет цикллари, сиёсий раҳбариятдаги ўзгаришлар, ходимлар ва доимий равишда ўзгариб турадиган дунё воқеалари туфайли қийин бўлади.
NASAнинг ҳисоботида қайд этишича, астероид таҳдиди ҳолатида космик миссиялар тўғрисида қарор қабул қилиш жараёни ноаниқ бўлиб қолмоқда. Бу жараён АҚШда ҳам, халқаро миқёсда ҳам тўғри аниқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ “Сайёра қотили” деб номланган йирик астероид ер томон ҳаракатланаётгани хабар қилинганди.