Тоғ ўлчамидаги “Сайёра қотили” астероиди бугун Ерга яқинлашади
Бу қизиқ
−
27 Июнь
78792Олимлар томонидан “Сайёра қотили” деб номланган йирик астероид ер томон ҳаракатланмоқда. Бу ҳақда “Live Science” хабар берди.
Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бугун, 27 июнь куни астероид ерга 5 миллион миля масофада учади. Астероид сўнгги 125 йил ичида сайёрага яқинлашган энг йирик космик объектлардан бири сифатида тан олинган.
2011 UL21 астероиди Ердан 93 000 км/соат тезликда ўтади. Олдинги кузатишлар шуни кўрсатдики, Қуёш атрофида айланиш жараёнини якунлаш учун унга 3 йил керак бўлади. Унинг кенглиги 1,7 дан 3,9 км гача – бу маълум бўлган ерга яқин астероидларнинг 99 фоизидан каттароқдир.
Олимларнинг таъкидлашича, 2011 UL21 66 миллион йил олдин динозаврларни йўқ қилган космик тошдан тахминан беш баравар кичикдир. У билан юзага келиши мумкин бўлган тўқнашув бўр-палеоген фалокатига қараганда камроқ экстремал бўлади. Аммо бундай астероид континентал миқёсдаги таъсирларга сабаб бўлиши ва глобал иқлим ўзгаришига олиб келиши учун атмосферага етарлича чиқиндиларни ташлаши мумкин.
Астрономларнинг фикрига кўра, астероидни тунги осмонда телескоплар ёрдамида кўриш мумкин. У 28 ва 29 июнь кунлари энг ёрқин кўринади.
Астероиднинг ер атрофидаги кейинги “ташрифи” 2089 йилда кутилмоқда. У сайёрага 2,7 миллион км масофада – ҳозиргидан икки баравар яқинроқ яқинлашади.
LiveБарчаси