NASA Ер томон учиб келаётган астероидга зарба бермоқчи
Олам
−
31 Март 2020
15172Аввалроқ, улкан астероид Ер сайёраси томон яқинлашаётгани ҳақида хабар берган эдик. Маълум қилинишича, АҚШ Миллий аэронавтика ва фазони тадқиқ қилиш бошқармаси (NASA) ушбу астероидга кинетик зарба беришга тайёрланмоқда.
Астероид сайёрага ҳеч қандай таҳдид солмайди, аммо мутахассислар унинг парвозининг траекториясини ўзгартириш учун зарба бермоқчи. Ушбу жараён кейинчалик сайёрани каттароқ астероидлардан ҳимоя қилиш тизимини яратиш учун тажриба бўлади.
NASA олимларининг сўзларига кўра, астероидга зарба бериш дастури DART (Double Asteroid Redirection Test) деб номланган. Коронавирус пандемиясининг тарқалиши билан боғлиқ вазият туфайли, NASA аллақачон бир нечта парвозни бекор қилган, аммо кейинги парвоз 2021 йил 22 июлга режалаштирилган.
Маълумот учун, 52768 (1998 ОР2) астероиди жорий йилнинг 29 апрель куни ерга яқинлашади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, у Ердан 6,29 миллион км масофада наридан ўтади. Бу масофа Ердан Ойгача бўлган масофадан 16 марта катта.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь