Коинотнинг энг гўзал аёли аниқланди (видео)
Олам
−
6292 1 дақиқа
Пуэрто-Рико вакиласи Женнифер Баррето “Miss Universe – 2026” халқаро гўзаллик танловида ғолиб бўлди. 27 ёшли модель танлов тарихида ушбу унвонни қўлга киритган илк она сифатида қайд этилди. Бу ҳақда танловнинг расмий саҳифаларида эълон қилинди.
75-халқаро танлов финали Пуэрто-Рикодаги Хосе Мигель Агреолот номидаги Колизейда бўлиб ўтган. Баррето ўз ватани номидан иштирок этиб, томошабинларнинг кучли қўллаб-қувватлашига сазовор бўлган.
.png)
Маълумот учун, Женнифер Баррето 1998 йил 17 декабрь куни Пуэрто-Риконинг Маягуэс шаҳрида туғилган. У тадқиқот психологияси бўйича бакалавр даражасига, шунингдек, психология ва клиник ижтимоий иш йўналишларида иккита магистрлик даражасига эга. Баррето 2021 йилдан АҚШ Мудофаа вазирлиги тизимида фаолият юритиб, ҳарбий оилаларга зўравонлик ва болаларга нисбатан шафқатсиз муносабат билан боғлиқ вазиятларда ёрдам кўрсатган. У Пуэрто-Рикодаги Болалар диабети ассоциацияси билан ҳам ҳамкорлик қилади.
.png)
“Miss Universe – 2026” ғолибаси турмуш қурган ва фарзандли аёл бўлиб, танлов тарихида ушбу мақомдаги илк ғолибга айланди. У, шунингдек, танлов тожини ўз мамлакатида қўлга киритган иккинчи иштирокчи ҳисобланади.
.png)
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили “Miss Universe – 2025” танловида Мексика вакиласи Фатима Бош Фернандес ғолиб бўлган эди. Иккинчи ўринни Таиланд вакиласи Правенар Сингх эгаллаган.
Live
Барчаси