NASA вертолёти Марсда илк парвозини муваффақиятли амалга оширди 

Технология 3587
image

Аввалроқ, АҚШнинг Аэронавтика ва космосни тадқиқ қилиш миллий агентлиги (NASA) Марсда учувчисиз Ingenuity вертолётининг биринчи синов парвозини қолдиргани ҳақида хабар бергандик. 

Perseverance ровери билан Марсга етиб келган Ingenuity дрон вертолёти бугун, 19 апрель куни Қизил сайёрада биринчи синов парвозини амалга оширди. Бу ҳақда NASA хабар берган.  

Тахминан 20 сония давом этган биринчи парвознинг баландлиги уч метрга яқин бўлган. 

Парвоз пайтида Perseverance ровери вертолёт томонидан олинган тасвирлар ва маълумотларни Ерга узатган. 

Навбатдаги парвозлар пайтида вертолётни беш метргача кўтариш режалаштирилган. 

Маълумот ўрнида, вертолёт Perseverance роверида жорий йил 18 февраль куни Езеро кратерига етказилганди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 104
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×