Марсдаги илк вертолёт парвози қолдирилди 

Технология

image

NASA маълумотига кўра, Марсда учувчисиз Ingenuity вертолётининг биринчи синов парвози қолдирилган.  

Тадбир жорий йилнинг 11 апрелига белгиланган эди. Энди у 14 апрелдан олдин ўтказилмайди. 

"Ingenuity вертолётидан жума куни кечқурун олинган маълумотларга асосланиб, NASA биринчи синов парвозини кечиктиришга қарор қилди", дейилган хабарда. 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, биринчи парвозга тайёргарлик олти кун вақт олади. 

Вертолёт Perseverance роверида жорий йил 18 февраль куни Езеро кратерига етказилган. 

Ровер парвоз пайтида қўллаб-қувватлайди, суратга олади, атроф-муҳитга оид маълумотларни тўплайди ва вертолётнинг Ердаги миссия назоратчилари билан алоқа қилишига имкон берадиган базавий станцияни ўзида жойлаштиради.


Мақола муаллифи

Теглар

парвоз Марс

Баҳолаганлар

91

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг