NASA Ойда уй қурмоқчи

Технология

image

NASA космик агентлиги Ойда бир нечта уйдан иборат биринчи микротуманни қурмоқчи. Бу ҳақда “Чудо техника” нашри хабар берди. 

NASA 2025 йилда яна одамларни Ойга учиришни ва у ерда космик станция қуришни режалаштирмоқда. Унинг ёнида эса бир нечта уйдан иборат бутун бир микротуман шакллантирилади.

Ушбу лойиҳани ишлаб чиқиш Техаснинг ICON қурилиш компанияси билан биргаликда амалга оширилмоқда. Компания ушбу соҳада етарлича тажрибага эга. У Ерда 3D макетларни босиб чиқариш билан шуғулланади. Худди шундай принтер Ой учун махсус ишлаб чиқилмоқда. Ҳозирда у ой тупроғи билан ишлашга мослаштириляпти.

Бугунги кунга қадар лойиҳага 60 миллион АҚШ доллари сармоя киритилди ва прототип синовлари аллақачон бошланган. Бунинг учун Ойдаги шароитга яқин муҳитни таъминловчи махсус камера яратилди.

Келажакда нафақат миссиялар пайтида космонавтлар, балки биринчи колонистлар ҳам ой уйларида яшашлари мумкин бўлади. NASA Ойда туман қуришни 2040 йилда бошлашни режалаштирган. Аммо бу муддат бундан ҳам узоқроққа чўзилиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, SpaceX ва NASA энг муҳим космик миссиялардан бирига старт берди. 13 октябрь куни Кеннеди космик марказида 10 квинтиллион долларлик Psyche-16 астероидига зонд олиб ўтадиган SpaceX Falcon Heavy ракетаси учирилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ой уй NASA 3D

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг