NASA Artemis III миссияси экипажини эълон қилди

Олам

image

АҚШнинг Миллий аэронавтика ва космик фазони тадқиқ этиш бошқармаси раҳбари Жаред Айзекман Artemis III космик миссияси таркиби тўрт нафар астронавтдан иборат бўлишини маълум қилди. Бу ҳақда “The New York Times” хабар берди.

Қайд этилишича, экипажда АҚШ ва Италия вакиллари ҳамда Европа космик агентлиги астронавти иштирок этади. Миссия командири этиб америкалик астронавт Рэнди Брезник тайинланган. Учувчи вазифасини италиялик астронавт Лука Пармитано бажаради. Яна икки америкаликлар – Фрэнк Рубио ва Андре Дуглас миссия мутахассислари сифатида иштирок этади. Захира экипаж аъзоси этиб Боб Хайнс тайинланган.

Билдирилишича, Artemis III’дан фарқли равишда ушбу парвоз Ер орбитасида амалга оширилади. Миссиянинг асосий мақсади Ойга инсонни юбориш жараёнида бир нечта ракета тизимидан фойдаланиш ва уларнинг ўзаро ҳамкорлигини синовдан ўтказишдан иборат.

Жаред Айзекманнинг айтишича, Artemis III бир нечта парвоздан иборат компанияларни йўлга қўйиш ҳамда турли тизимларнинг мослигини текширишга хизмат қилади. Миссияда SpaceX ва Blue Origin компаниялари технологияларидан фойдаланиш режалаштирилган.

Blue Origin вакили Кулурис компания NASA учун зарур аппаратни келгуси йилда тақдим этиши мумкинлигини билдирган. Унинг сўзларига кўра, тайёргарлик ишлари 2027 йилгача якунланиши кутилмоқда.

Режага кўра, экипаж Orion космик кемасида парвоз қилади. Уни Ер орбитасига Space Launch System ракета ташувчиси олиб чиқади. Кейинчалик Orion Blue Origin аппарати ҳамда SpaceX’нинг Starship кемаси билан туташиш ва ажралиб чиқиш амалларини бажаради. Миссия якунида экипаж Ерга қайтиб, Тинч океанига қўнади.

Икки ҳафта давом этиши кутилган ушбу парвоз Ойга инсонларни қайтариш дастурининг муҳим босқичи сифатида баҳоланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

NASA астронавт таркиб космик миссия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг