Наркобарон “Эль Менчо” олтин тобутда дафн қилинди
Олам
−
03 Март 7657 1 дақиқа
Кеча, 2 март куни Мексикадаги “Халиско янги авлоди” картели етакчиси Немесио Осегуера Сервантес, яъни “Эль Менчо” олтин тобутга дафн қилинди. Дафн маросими оркестр мусиқаси ҳамроҳлигида ўтказилди.
Автомобиллар карвони пешин вақтида Ресинто де ла Паз қабристонига етиб борган. Машина қизил атиргуллардан хўроз шаклида тайёрланган гулдаста билан безатилганини кўриш мумкин. Хўроз рамзи “Эль Менчо” билан боғлиқ бўлиб, у хўроз жангларига қизиққани сабаб “Сенор де лос галлос” (Хўроз жанглари қироли) лақабини олган.
Видолашув маросимида унинг қариндошлари ва яқинлари иштирок этган. У оркестр садолари остида дафн этилган.
Дафн куни қабристон ва унинг атрофида хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Кўчаларда Миллий гвардия, армия ва полиция ходимлари навбатчилик қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мексикада “Халиско янги авлоди” картели етакчисига қарши ўтказилган операция ва ундан кейинги тартибсизликлар вақтида камида 18 киши ҳалок бўлганди.