“НАРХОЗ”га ўқишга олиб кириб қўйишни ваъда қилган мансабдор 15 минг доллар билан қўлга тушди
Жамият
−
04 Апрель 2019
6209Фуқарони Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ўқишга олиб кириб қўйишни ваъда қилиб, 15 минг доллар пора олган мансабдорлардан бири қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва Яшнобод туман бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Агрокимё станцияси Тошкент филиали” МЧЖ директори вазифасини бажарувчи М.Б. фуқаро С.Ў.ни Тошкент давлат иқтисодиёт университетидаги юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали мазкур университетнинг иккинчи мутахассислик йўналиши бўйича ўқишга киритиб қўйиш эвазига 15.000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.