Намибия Президенти вафот этди

Олам

image

Намибия Президенти Хаге Геингоб 82 ёшида вафот этди. Бу ҳақда бугун, 4 февраль куни мамлакат вице-президенти Нанголо Мбумба маълум қилди.

Давлат раҳбарининг девони Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Президент рафиқаси ва болалари қуршовида вафот этганини маълум қилди.

Қайд этилишича, Геингоб сўнгги ойларда саратон касаллигига қарши курашиб келган. Январь ойи охирида у АҚШга даволаниш учун кетиб, икки кундан кейин уйига қайтган.

Марҳум 2015 йил март ойида Намибия Президенти бўлган ва 2019 йилда қайта сайланган. Шунингдек, у 1990-2002 ва 2012-2015 йилларда икки марта мамлакат Бош вазири вазифасида фаолият юритган.

Вақтинчалик Президент вазифасини бажарувчи сифатида вице-президент Нанголо Мбумба кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 13 сентябрь куни Молдованинг биринчи президенти Мирча Снегур 82 ёшида вафот этган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент Намибия Хаге Геингоб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг