Молдованинг биринчи президенти вафот этди

Олам

image

Кеча, 13 сентябрь куни Молдованинг биринчи президенти 82 ёшли Мирча Снегур вафот этди. Бу ҳақда Молдова Бош вазирининг собиқ ўринбосари Константин Тампиза ўзининг ижтимой тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

“Биродарлар, ғамгин ва қайғули... 13 сентябрь куни соат 23:30 да Молдова Республикасининг биринчи президенти Мирча Снегур даволаб бўлмайдиган касалликдан вафот этди”, дея ёзган Тамписа.

Маълумот учун, Мирча Снегур 1990 йил 3 сентябрдан 1997 йил 15 январгача Молдова президенти бўлган. У президентлик даврида Молдова 130 дан ортиқ давлат томонидан тан олинган ҳамда БМТ ва бошқа 40 дан ортиқ халқаро тузилмаларга аъзо бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Молдова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made