Наманганга ҳам сел келди (видео)
Жамият
−
22 Апрель
26670Бугун, 22 апрель куни Наманган вилоятининг айрим ҳудудларига сел келди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.
Билдирилишича, Чуст туманидаги “Ғовасой, “Қўрақўрғон” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи (Номсизсой) ва Янгиқўрғон тумани (Подшоотасой) ҳамда Косонсой тумани (Хитойсой)га вилоятнинг тоғли ҳудудлари ҳамда қўшни Қирғизистон Республикасида ёғган ёмғирлар оқибатида сойларга сел келган. Ҳозирга қадар талафотлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Ўзгидромет 20-23 апрель кунлари Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел ва сув тошқинлари содир бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганди. Сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин бўлган ҳудудлар орасида Наманган вилоятининг Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманлари ҳам қайд этилганди. 20 апрель куни Самарқанд вилоятининг Ургут тумани ҳудудларида қисқа вақт ичида кўп миқдордаги ёмғир ёғиши ва ёмғир сувлари йиғилиб, сув ўтказиш тизимига сиғмасдан тошиб чиқиши ҳолати кузатилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь