Наманганда вакцина олган аёл фалаж бўлиб қолгани айтилмоқда

Жамият 13719
image

Ижтимоий тармоқларда Наманганда вакцина олган аёл гапирмайдиган, ўрнидан туролмайдиган бўлиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳолатга муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, Наманган шаҳрида яшовчи аёл З.А. билан боғлиқ ҳолат шу вақтнинг ўзидаёқ вазирлик назоратига олинган. Тезкор ишчи гуруҳ тузилган, вазият бевосита ўрганилмоқда.

Дастлабки ўрганишларга кўра, 1968 йилда туғилган фуқаро З.А. коронавирусга қарши вакцинанинг фақатгина битта дозасини бундан икки ой олдин, яъни жорий йилнинг 28 июнь куни олгани маълум бўлган. 

“Шу маълумотнинг ўзиёқ фуқаронинг соғлиғидаги ўзгариш эмлаш жараёнларига мутлақо боғлиқ эмаслигини аниқ кўрсатади. Айни дамда фуқаро З.А.нинг ҳолати тўлиқ тиббий назоратга олинган. Вазият юзасидан ўрганишлар якунлангач, қўшимча маълумот берилади. 

Шу ўринда Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу каби провокацион ва фейк хабарлар тарқатиб, аҳоли орасида вакцинация жараёнларига ишончсизлик пайдо қилишга уринишдан тийилишни сўраб қолади”, дейилади ССВ хабарида.

Аввалроқ, Хоразмда коронавирусга қарши эмланган аёл кўрмай қолгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Аммо кейинроқ, аёлнинг ҳолатига вакцинанинг ҳеч қандай алоқаси йўқ экани аниқланди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 682
Рейтинг: 3
Теглар
t
×