Наманганда ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилинди

Жамият

image

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тўрақўрғон туманидаги 24-умумтаълим мактаби ўқитувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилингани юзасидан хабарлар тарқалган эди. Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати ушбу ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Тўрақўрғон туманидаги 24-умумтаълим мактаби ўқитувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилинганлиги туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ишчи гуруҳи томонидан ўрганилган.  

Ўрганишларга кўра, муассасада “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси асосида таъмирлаш ишлари амалга оширилган ҳамда бир гуруҳ педагог ва техник ходимлар мактаб ҳовлисида ободонлаштириш ишларида кўмаклашган.

“Мактаб директори ўқитувчиларни, умуман, таълим тизимидаги ходимларни ўз вазифасидан ташқари ишларга жалб қилмаслик бўйича жиддий огоҳлантирилди. Меҳнат қонунчилиги доирасида ўқитувчиларни мажбурий меҳнат ва бошқа жамоат ишларига жалб этишга йўл қўймаслик мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг доимий диққат-марказида ҳамда бу масала жиддий эътиборда эканлиги маълум қилинади” дейилади бошқарма муносабатида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда кетмон билан ер чопаётган мактаб ўқувчиларининг видеоси тарқалган эди. Самарқанд вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси эса ўқувчиларнинг ўз хоҳиши билан ишлаганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган ўқитувчи мажбурий меҳнат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made