Наманганда уч туп дарахт кесилишига йўл қўйган раҳбар 70 млн сўм жарима тўлади
3-саҳифа
−
20 Март 2024 6571 1 дақиқа
Наманган вилоятида уч туп дарахт кесилиши ортидан ташкилот раҳбари 70 млн сўм жарима тўлайдиган бўлди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Наманган вилояти Экология бошқармаси ва Янги Наманган тумани бўлими ходимлари билан ҳамкорликда дарахтларнинг шикастланиши ва кесилишининг олдини олиш бўйича рейд тадбири ташкил этилган.
Янги Наманган тумани “Оромгоҳ” маҳалласида ўтказилган тадбирда шу ерда жойлашган Фтизиатрия ва пулмонология маркази болалар бўлимининг ҳудудида ободонлаштириш ишларини амалга ошириш жараёнида бўлим ходимлари томонидан ўзбошимчалик билан 2 туп чинор ва 1 туп каштан дарахти кесиб юборилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ташкилот раҳбари В.Б.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-модда 3-қисми билан базавий ҳисоблашнинг 10 баробари миқдорида, 3 400 000 минг сўм жарима ва 69 миллион 20 минг сўм ўсимлик дунёсига етказилган зарар ҳисобланган.
"Жарима давлат фойдасига ундирилиб, тўпланган ҳужжатлар суд органларига юборилди", дейилади хабарда.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь