Наманганда судья хизмат хонасида ёрдамчисини калтаклади

3-саҳифа

image

Жиноят ишлари бўйича Чуст тумани суди раиси Жаҳонгир Яқубхўжаев ёрдамчиси Шоҳжаҳон Яхшибоевни калтаклаб, унга жароҳат етказгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди. QALAMPIR.UZ манбаси буни тасдиқлади. 

Маълум бўлишича, суд раиси ўтган ойда ёрдамчисини ўзининг хизмат хонасида калтаклаган. Жароҳатланган ёрдамчи тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Унга юз соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши ташхиси қўйилган.

Ҳолат юзасидан Судьялар олий кенгаши ҳам муносабат билдириб, хизмат текшируви тайинланганини ва текширув якуни бўйича қўшимча ахборот берилишини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда MY5 телеканалининг “Марказий студия” дастурида эфирга узатилган лавҳадан сўнг унинг муаллифига  нисбатан қўзғатилгани айтилаётган маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишга судьялар ҳамжамияти вакилининг эҳтимолий алоқадорлигига оид ижтимоий тармоқдаги хабарлар Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар одоб комиссиясида ўрганиб чиқилиши маълум қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган суд раиси судья

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг