Наманганда хизмат хонасида қимор ўйнаган мактаб директори ишдан бўшатилди

3-саҳифа

image

Наманган вилояти Чортоқ туманидаги мактаб директори ўз хизмат хонасида қимор ўйнагани аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати муносабат билдирди. 

Қайд этилишича, кеча, 17 декабрь куни Наманган вилояти Чортоқ тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган рейд натижасида 8-умумий ўрта таълим мактаби директори ўз хизмат хонасида қимор ўйини ташкил этиб, шериклари билан ўйнаётгани аниқланган.  

Ҳозирда ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ташкилотда ўрнатилган ички меҳнат тартиб қоидаларини қўпол равишда бузганлиги учун мактаб директори билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчи ташаббусига кўра бир томонлама бекор қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилояти Фарғона туманида ўз хонадонида ноқонуний қиморхона ташкил қилган шахс ушланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган Чортоқ қимор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг