Наманганда қарийб 5 млрд сўмлик давлат харидларида қонунбузилиши аниқланди
3-саҳифа
−
06 Сентябрь
2660“Namangan suv ta’minoti” АЖга нисбатан давлат харидларида қонунбузилиши юзасидан тегишли чора кўрилди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, Рақобат қўмитасининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси “Namangan suv ta’minoti” АЖ томонидан 2023-2024 йилларда амалга оширилган давлат харидлари юзасидан ўрганиш ва таҳлиллар олиб борган.
Жумладан, Наманган вилоят прокуратурасининг топшириғига кўра, “Namangan suv ta’minoti” АЖ буюртмачилигида 2023 йил давомида ҳамда 2024 йил 16 июнь кунига қадар жами 167 та лот бўйича бошланғич нархи 4,9 млрд сўмга яқин амалга оширилган давлат харидлари ўтказилган.
Ўрганишлар давомида мазкур акциядорлик жамияти томонидан юқоридаги давлат харидларини амалга оширишда “Рақобат тўғрисида”ги қонун талабларига риоя этилмагани маълум бўлди.
Бундан ташқари, буюртмачи томонидан 36 та лот бўйича бошланғич нархи 846,1 млн сўмлик танлов савдоларида бир-бирига боғлиқ бўлган (аффилланган) жамиятлар ғолиб деб топилганлиги аниқланди.
Ҳудудий бошқарма томонидан давлат харидларида “Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари бузилгани юзасидан буюртмачи ташкилотга (Namangan suv ta’minoti АЖ) нисбатан тузилган маълумотлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга тақдим этилди.
Шунингдек, “Namangan suv ta’minoti” АЖ мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жарима қўллаш бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тегишли суд органига маълумотлар юборилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятида 2 та пахта тўқимачилик кластерлари томонидан 3 млрд сўмдан ортиқ асоссиз даромадлар олингани аниқланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь