Наманганда Форобийнинг китоби ва Амир Темур аскарининг қиличи топилди
Бу қизиқ
−
09 Июль
26327Наманган вилоятида XI ва XIV асрга оид ноёб қилич, Бақтрия ва Хитой тангалари ҳамда Абу Наср Форобий қаламига мансуб нодир китоб топилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Шу билан Ахсикент археология парки таркибидаги Янги Ахси мажмуасидаги бебаҳо экспонатлар сони яна ўн ададга ортди. Мутахассислар томонидан XI асрга оидлиги айтилаётган қилич жангдан чиққан ҳолатда сақланган. У Ахсикент темирчилари томонидан қаттиқ пўлатдан ясалган. Иккинчи аслаҳа эса XIV асрга оид бўлиб, уни Амир Темурнинг хос аскарлари ишлатган. Бақтрия тангаси 475-600 йилларга, Хитой тангаси эса XIX асрга оид.
“Танганинг ўнг томонидаги 2 иероглиф: Каши / Каши 喀什 - Қашқар. Чап томонидаги 2 иероглиф : сан / сан 参 - ва жир / жин 金 – олтин, деб ёзилган. Танганинг тепа қисмидаги 1 иероглиф: гуанг / гуанг 光- ёруғлик маъносини беради. Паст қисмидаги 1 иероглиф: юан / юан 圓 юмалоқ, яъни доира деган маънони беради. Танганинн ўртасидаги тешилган жойидаги иероглифни ўқиш қийин. Бироқ, у шюй 緒 иероглифини билдиряпти. Чунки Гаунгшюй / Гуангху 光緒 номига ўхшаяпти. У 1875-1908 йилларда Хитойни бошқарган”, дейди тарихчи олим Шерали Қўлдошев.
Шунингдек, Абу Наср Форобий томонидан ёзилган учта нодир китоб илм-маърифатга, фалсафа ва тарихга оид бўлиб, унда ноёб илм битилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани ҳудудида бўлган қадимий Ахсикент шаҳри харобаларидан Қорахонийлар даврига оид деворий суратлар, Дамашқ қиличлари ҳамда ноёб тангалар топилганди. Шунингдек, Тошкентдаги хонадондан қадимий китоблар топилгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь