Наманганда 1,9 млрд сўмлик электр ўмарилди
3-саҳифа
−
19 Август 2025 4059 1 дақиқа
Наманган вилоятида 1,9 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум бўлишича, вилоятнинг Давлатобод туманиида терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда “Юқори Ровустон” МФЙ ҳудудидаги ишлаб чиқариш биносида “Н.Л.” МЧЖ масъул шахслари электр ҳисоблагич кўрсаткичларини қасддан камайтириш мақсадида унга ташқи таъсир кўрсатиб, “пломба” ва уланиш схемасини ўзбошимчалик билан ўзгартирган. Оқибатда 1,9 млрд сўмлик электр энергияси ноқонуний ишлатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Андижон шаҳрида 4,6 млрд сўмлик электр энегиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ фош этилганди.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март