Наманганда ҳоким ёрдамчиси туман ҳокими бўлди

Жамият

image

Бугун, 14 февраль куни Муҳаммад Ҳайдаров Абдуҳакимович Наманган вилояти Учқўрғон тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди. 

Билдирилишича, Учқўрғон туманида бугун халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган. Сессияда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қатнашди. Унинг Учқўрғон тумани ҳокими Жаҳонгир Ризаевни Учқўрғон тумани ҳокими лавозимидан озод этиш ҳақидаги қарори депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланган. 

Шундан сўнг, ушбу лавозимга Муҳаммад Ҳайдаров Абдуҳакимовични тайинлаш масаласи кўриб чиқилган. Ушбу қарор ҳам маъқулланди. 

Маълумот учун, Муҳаммад Ҳайдаров ҳозирга қадар Наманган туманидаги "Олахамак" МФЙда ҳоким ёрдамчиси сифатида фаолият юритиб келаётганди.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти Олтинкўл туманига ҳам янги ҳоким келганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган ҳоким ёрдамчиси Учқўрғон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made