Наманганда ҳоким ёрдамчиси 90 сотих ерни 4500 долларга пуллади
3-саҳифа
−
30 Январь 2296 1 дақиқа
Наманган вилоятининг Поп туманида ҳоким ёрдамчиси давлат захирасидаги 90 сотих ерни 4500 АҚШ долларига сотмоқчи бўлди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) хабар берди.
Маълум бўлишича, Поп туманининг маҳалла фуқаролар йиғинларидан биридаги ҳоким ёрдамчиси давлат захирасидаги 90 сотих ер майдонини тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган шахсга келгусида тўйхона қуриши учун олиб бериш ва тегишли ҳужжатларини тайёрлатиб бериш эвазига 2025 йилда 4500 АҚШ доллари олган.
Бироқ, муқаддам судланган ҳоким ёрдамчиси ваъда қилинган ишни битира олмагач, 4500 АҚШ долларидан 1 млн 200 минг сўмни қайтариб бераётган пайтда ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департмент ходимлари томонидан ушланган.
Айни пайтда ҳоким ёрдамчисига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “а”, “в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида экология ходими кўп йиллик дарахтларни кесиб ташлашга рухсат бериш эвазига 3 минг АҚШ доллари олаётган пайтда ушлангани ҳақида хабар берилганди.
Алиқулов Жавоҳир
Live
Барчаси