Надаль мавсумдаги илк титулни қўлга киритди

Спорт 1164
image

Теннис бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи турнирларнинг 20 карра ғолиби Рафаэль Надаль “Melbourne summer” (Австралия) турнирида америкалик теннисчи Максим Кресси устидан 7:6 (8:6), 6:3 ҳисобида ғалаба қозониб, чемпионликни қўлга киритди.

35 ёшли теннисчи ушбу натижа эвазига рекорд қайд этди. Надаль 2004 йилда Сопот (Полша) шаҳрида ўтган мусобақада фаолиятидаги дастлабки совринга эга чиққан ва 2022 йилгача Надал ҳар мавсумда камида битта турнирда ғалаба қозонган. 

Кресси билан якуний қарама-қаршилик 1 соат 43 дақиқа давом этди. Бу Надалнинг 2021 йил августидан буён эришган учинчи ғалабаси бўлди. теннисчи жароҳатидан тузалиб қайтганидан сўнг иккинчи даврада литвалик Рикардас Беранкис (6:2, 7:5) ва 1/2 финалда финландиялик Эмил Руусворидан устун келган эди.

Эслатиб ўтамиз, Рафэль Надаль жорий йилнинг 17-30 январь кунлари ўтказиладиган “Australian open” турнирида иштирок этади. 
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 15
Рейтинг: 2.9
t
×