Наҳотки?! Шоҳжаҳон Эргашев проф боксдаги фаолиятини якунлади

Спорт

image
0:00
0:00
download

Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасининг енгилмас жангчиcи, ўзбекистонлик Шоҳжаҳон Эргашев Instagram саҳифасида спортдаги фаолиятини якунланганини эълон қилди. 

“Узоқ вақт уйда бўлмадим ва отам уйга келишимни сўради. Отам билан жуда ҳам кўп суҳбатлашдик, оз бўлса-да босиб ўтган йўлларимизни ёдга олдик. Мен 29 ёшдаман ва бугун биринчи маротаба отам спортдаги фаолиятимни якунлашимни сўради. Ҳамма нарсанинг боши ва охири бўлганидек, спорт ҳам абадий эмас. Мени қўллаб-қувватлаган барчага ўз миннартдорлигимни билдираман. Ҳаётимда янги саҳифа очяпман”, дея ёзган Эргашев.

Шунингдек, спортчи боксни бутунлай тарк этмаслигини таъкидлаган:

“Боксни буткул ташламайман ва бир кун яна рингда бўлсам, фақатгина ўзим учун шундай қиламан. Ўзимни янги соҳада синаб кўраман, аммо бу спорт соҳаси эмас. Барчага омад”.

Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон Эргашев проф боксда 21 марта рингга кўтарилиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган, 19 та жангда эса рақибларини нокаутга учратган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шоҳжаҳон Эргашев AIBA

Баҳолаганлар

1048

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг