Нью-Йорк метроси тарихда илк бор ёпилди

Олам

image

Нью-Йорк метроси ўз тарихида биринчи марта дезинфекциялаш учун бир неча соат давомида ёпилди. 

Хабарларга кўра, поездлар 00:00 дан эрталабки соат 05:00 га қадар тўхтатилган. Бу вақтда метрополитен аҳолиси, асосан, тиббий марказларга туташган йўналишларни боғлайдиган махсус автобус хизматидан фойдаланган.

1904 йилда очилган Нью-Йорк метроси кунига 5,6 миллион кишини ташийди. Коронавирус пандемияси пайтида йўловчилар оқими 90 фоизга камайди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Қўшма Штатларда 1,2 миллиондан ортиқ коронавирус инфекцияси қайд этилган, 71 мингдан ортиқ одам вафот этган.

Аввалроқ, Нью-Йоркда 15 нафар болада коронавирус аниқлангани ва бу ҳолат шаҳар мэри Билл де Блазиони жиддий ташвишлантираётгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус АҚШда

Баҳолаганлар

86

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг