АҚШда ярим миллиондан ортиқ одам коронавирусдан ўлиши башорат қилинди
Олам
−
06 Декабрь 2020
4839Америкалик олимларнинг фикрига кўра, оммавий эмлашга қарамай, Қўшма Штатларда коронавирусдан ярим миллиондан ортиқ одам ўлиши мумкин. Бу ҳақда Вашингтон университети Тиббиёт мактаби қошидаги соғлиқни сақлаш кўрсаткичи ва баҳолаш институти (IHME) ҳисоботида маълум қилинди.
Ҳужжатда баён қилинишича, Қўшма Штатларда COVID-19 қурбонлари сони 2021 йил 1 апрелигача 539 минг кишига кўпайиши мумкин. Шу билан бирга, олимларнинг фикрига кўра, кунлик ўлимнинг энг юқори даражаси 3 мингга етади, бу кўрсаткич келгуси йилнинг январь ойи ўрталарида бўлади.
Аввалроқ, АҚШнинг сайланган Президенти Жо Байден аҳолини коронавирусга қарши мажбурий эмлашни талаб этмаслигини маълум қилган эди.
Жонс Хопкинс университетининг сўнгги маълумотларига кўра, эпидемия бошланганидан бери Қўшма Штатларда 14,5 миллиондан ортиқ одамда COVID-19 инфекцияси аниқланган, 280 мингдан ортиқ бемор вафот этган.
LiveБарчаси