АҚШда коронавирусдан эмланиш мажбурий бўлмайди – Байден
Олам
−
05 Декабрь 2020
3053АҚШнинг сайланган Президенти Жо Байден аҳолини коронавирусга қарши мажбурий эмлашни талаб этмайди. Бу борада у қатъий позицияга эга. Байден бу ҳақда YouTube’даги ўз саҳифасида ўтган матбуот анжуманида гапириб ўтди.
“Менимча, бу (эмлаш) мажбурий бўлиши керак эмас”, деди демократ Жо Байден.
Шу билан бирга, у инаугурация куни америкаликларни инфекция тарқалишига қарши курашиш учун юз кун давомида ҳимоя ниқобини тақишга ундаш ниятида эканлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Байден коронавирус вакцинасидан кенг жамоатчилик кўз ўнгида фойдаланишга тайёрлигини билдирган эди.
Маълумот ўрнида, Қўшма Штатлар коронавирусга чалинганлар сони бўйича дунёда биринчи ўринда бормоқда. Пандемия давомида мамлакатда COVID-19 касаллигининг 14,3 миллиондан ортиқ ҳолати аниқланди, улардан 278 мингдан ортиғи ўлим билан якунланди.