АҚШда ҳам коронавирусдан қайта касалланиш ҳолати қайд этилди
Олам
−
30 Август 2020
7355АҚШда биринчи марта янги коронавирус билан қайта касалланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди.
Интернетда эълон қилинган тадқиқот натижасида Невада штатининг Рино шаҳрида яшовчи 25 ёшли йигит апрель ойида коронавирусга чалинган ва касалликни енгил формада ўтказган. Май охирида эса у қайта касалланган. Бу сафар касаллик оғирроқ ўтган.
“Бу тадқиқот, эҳтимол, қайта касалланишга ёрқин мисол бўла олади. Биз аввалдан билганимиздек вирусга қайта касалланиш мумкин. Чунки иммунитет ҳеч қачон 100 фоиз бўлмайди”, деган иммунология ва микробиология профессори Кристиан Андерсон.
Қайта касалланиш ҳолатлари дунёнинг бошқа нуқталарида ҳам юз берган бўлиши мумкин.
Аввалроқ, Гонконг университети тадқиқотчилари 33 ёшли эркак қайта касаллангани ҳақида хабар берган эдик. У 4,5 ой аввал коронавирусга чалинган, кейинроқ эса вируснинг Европадаги штаммини юқтириб олган.
LiveБарчаси