Нью-Йорк мэри коронавирус болаларда кўп учраётганидан хавотирдалигини билдирди

Олам

image

Нью-Йоркда 15 нафар болада коронавирус аниқланди. Бу болаларда тизимли яллиғланишли реакция синдромидир, деди шаҳар мэри Билл де Блазио.

“Ота-оналар, илтимос, диққат қилинг, чунки бу бизнинг болаларимизга тегишли. Ҳатто бир неча кун олдин бундай нохуш ҳодисалар йўқ эди, аммо энди биз у билан тўқнашдик. Нью-Йоркда 15 нафар болада инфекция аниқланди”, дея қўшимча қилди у.

“Гап касалланган бола ҳақида бормоқда. Унда у иситма, тошма, қорин оғриғи ва қусишни ҳис қилади. Бундай аломатларнинг пайдо бўлиши билан дарҳол шифокорни чақириш зарур”, дея таъкидлади де Блазио.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирча ўлимлар бўлмаган, аммо расмийлар бўлаётган ишлардан жуда ташвишда.

Шаҳар мэри Нью-Йорк соғлиқни сақлаш бошқармасига шаҳардаги шифокорларга 21 ёшгача бўлган барча беморлар ҳақида зудлик билан ахборот беришни буюрган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус АҚШда

Баҳолаганлар

69

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг