МЮ жинсий зўравонликда айбланган Гринвуддан воз кечди

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед” ўз веб-сайти ва интернет-дўконидан ҳужумчи Мейсон Гринвудга тегишли барча маҳсулотларни олиб ташлади.

Ҳозирда Гринвуд номи ёзилган футболка ёки бошқа маҳсулотларни сотиб олишнинг иложи йўқ. МЮ онлайн-дўконида бирор нарса сотиб олиш учун унинг исми қидирилганда, “Кечирасиз, сизнинг қидирувингиз учун ҳеч қандай маҳсулот топилмади”, деган ёзув пайдо бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 20 ёшли футболчининг севгилиси Харриет Робсон ижтимоий тармоқларда калтакланиш изларини кўрсатган ва Мейсонни зўравонликда айблаган эди ва полиция уни ҳибсга олди.“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти эса Гринвудни ўйин ва машғулотлардан четлатган.

Маълумот учун, Гринвуд "Қизил Иблислар" сафида Криштиану Роналду билан бирга тўп тепади. Мейсон мухлислар томонидан декабрь ойининг энг яхши футболчиси, деб тан олинган эди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

МЮ Гринвуд

Баҳолаганлар

99

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made