МЮ яна бир антирекорд ўрнатди

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед” ушбу мавсумда ҳар хил антирекордларни ўрнатишда давом этмоқда. Европа Чемпионлар лигаси (ЕЧЛ) гуруҳ босқичи якунида Эрик тен Хаг жамоаси тўрт очко билан гуруҳда тўртинчи ўринни эгаллади ва бу клуб тарихидаги энг ёмон натижа бўлди.

Жорий мавсумда “қизил иблислар” ЕЧЛда бор-йўғи битта ўйинда ғалаба қозонди – ўз майдонида “Копенгаген”ни мағлуб этди (1:0), кейин эса “Галатасарой” билан сафарда дуранг ўйнади (3:3). Қолган ўйинда “Манчестер Юнайтед” ўша рақибларга мағлуб бўлди ва “Бавария”га яна икки бор имкониятни бой берди.

Шундай қилиб, “Манчестер Юнайтед” ўз тарихида олтинчи марта Европа Чемпионлар лигасида гуруҳ босқичидан чиқа олмади. Эътиборлиси, аввалги беш ҳолатда клуб ҳар доим камида олти очко тўплаган.

Европа Чемпионлар лигасининг сўнгги 10 та мавсумида Манчестер жамоаси 3 марта турнирнинг плей-офф босқичига йўл олган.


Мақола муаллифи

Теглар

МЮ Европа Чемпионлар лигаси Эрик тен Хаг

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг