“Интер” – “Барселона” учрашувида мухлис юрак хуружига учради
Спорт
−
08 Май
3568“Сан-Сиро” стадионида бўлиб ўтган Европа Чемпионлар лигаси ярим финалидан ўрин олган “Интер” - “Барселона” (4:3) жавоб ўйини чоғида бир мухлис юрак хуружига учради. Бу ҳақда “Il Fatto Quotidiano” хабар берди.
Ҳодиса ўйин тугашига 15 дақиқа қолганида содир бўлган. Ёши 40 дан ошган эркак стадионни тарк этаётганда ҳушини йўқотган. Шифокорлар тўртта дефибрилатор зарбаси ва кардиопулмонер реанимацияни ўтказган, шундан сўнг улар юрак ритмини тиклаган. Бемор интубация қилинди, тиббий комага тушди ва Сан-Карло касалхонасининг реанимация бўлимига ётқизилди.
Шифокорларнинг сўзларига кўра, беморнинг ҳолати яхши. Юрак хуружининг сабаби кучли ҳиссий стресс бўлиши мумкин.
Маълумот учун, Европа Чемпионлар лигаси финалида “Интер” ПСЖга қарши майдонга тушади. Ўйин 1 июнь куни бўлиб ўтади. Старт ҳуштаги Тошкент вақти билан соат 00:00 да янграйди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ номаълум шахс ПСЖ-“Арсенал” ўйинидан кейин машинасини парижлик мухлислар устига ҳайдагани ва ҳодиса оқибатда 3 киши оғир аҳволда касалхонага ётқизилгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси