МЮ мухлислари Магуайр ўрнига бошқа футболчи жамоа сардори бўлишини хоҳламоқда 

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед”нинг кўплаб ишқибозлари Англия кубоги ярим финалидаги “Брайтон”га қарши ўйиндан кейин жамоа сардори Гарри Магуайрнинг ўрнига Бруно Фернандешни янги сардор сифатида тайинланишини талаб қилган.  Бу ҳақда “Manutd.one” хабар берди.

Бруно ярим финал баҳсида захирадан майдонга тушди ва пеналтилар сериясида етакчиликни ўз қўлига олди. Бу вазият томошабинларда яхши таассурот қолдирди. Шу сабабли мухлислар футболчини клубнинг янги лидери сифатида кўрмоқда. 

МЮ мухлисларидан бир нечтаси Магуайр ҳақида салбий фикр билдирди.

“Магуайрда сардорга хос бўлган ягона нарса бу унинг енгидаги боғичдир. У жамоадошлари орасида ҳурматини йўқотди ва унда етакчилик қобилияти йўқ. Тўғриси бу ачинарли ҳолат. Бруно бутун клубнинг ҳақиқий етакчиси ва у сардор бўлиши керак. У жамоани яхши бошқара олади”, дейди МЮ мухлиси.


Мақола муаллифи

Теглар

МЮ Гарри Магуайр

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made