Муваффақиятсиз дебатдан сўнг Байден тиббий кўрикдан ўтди – “Politico”

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден Оқ уйда демократ губернаторлар билан ёпиқ учрашувда Американинг собиқ етакчиси Дональд Трамп билан теледебатдаги муваффақиятсиз чиқишидан сўнг тиббий кўрикдан ўтганини айтди. Бу ҳақда манбаларига таяниб, “Politico” хабар берди

Манбага кўра, Байден ўтган ҳафта тиббий кўрикдан ўтгани ва ўзини яхши ҳис қилаётганини айтган. Бу ҳеч қандай жиддий текширувларни ўз ичига олмаган қисқа тиббий кўрик бўлган.

Давлат раҳбарининг иш жадвали билан таниш бўлган манбанинг таъкидлашича, Байден эҳтимол шамоллаш аломатлари туфайли ўтказилган қисқа тиббий кўрикни назарда тутган. Унинг сўзларига кўра, бу текширув жиддий текширувларни ўз ичига олмаган.

Маълумот учун, АҚШда президентлик сайловлари 5 ноябрь куни бўлиб ўтади. Трамп Республикачилар партиясидан давлат раҳбарлигига номзод сифатида кўрсатилиши учун зарур бўлган делегатлар овозини тўплаган. Иккинчи муддатга номзодини қўйган Байден Демократик партиядан етарли миқдордаги делегатнинг қўллаб-қувватлашига эришди. Номзодлар ёз охирида бўлиб ўтадиган партия қурултойларида тасдиқланади.

Эслатиб ўтамиз, 27 июнь куни АҚШда президентлик сайловлари олдидан илк теледебат бўлиб ўтганди. Дебатдаги муваффақиятсиз чиқишдан сўнг “The New York Times” газетаси таҳририяти АҚШ Президенти Жо Байденни сайловолди пойгадаги кейинги иштирокидан воз кечишга ва “бақувватроқ” демократ номзодга ўз ўрнини беришга чақирди. Бироқ Байденнинг оила аъзолари унга президентлик пойгасида курашни давом эттириш борасида маслаҳатлар берди.

Шаҳноза Ҳалилова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

дебат Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made