Байденнинг оиласи уни президентлик учун курашни давом эттиришга ундади

Олам

image

Оқ уй раҳбари Жо Байден кеча, 30 июнь куни Вашингтон яқинида жойлашган Кэмп-Дэвиддаги қароргоҳида оилавий учрашувда қатнашди. Оила аъзолар Байденга президентлик пойгасида курашни давом эттириш борасида маслаҳатлар беришган. Бу ҳақда “ABC News” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Президент учрашувни биринчи хоним Жилл Байден, фарзандлари ва набиралари билан бирга ўтказган. 

“Бу Демократик партиянинг бўлажак миллий қурултойида фотограф Энни Лейбовиц муаллифлигида Байден билан суратга тушиш учун Мэриленд штатидаги президентлик қароргоҳига олдиндан режалаштирилган саёҳат эди”, дея ёзган “ABC News”

Байденлар оиласи унинг Трампга қарши дебатда жуда ачинарли жавоблар билан иштирокига қарамай, уни Республикачиларнинг номзодини енгиш учун энг яхши номзод деб ўйлашда давом этмоқдалар. Улар, шунингдек, 81 ёшли Байденни яна тўрт йил давомида президент вазифасини бажаришга қодир деб ҳисоблашади.

Бундан ташқари, Байденнинг ваколатини давом эттиришига яқин дўстлари ҳамда партиядошлари ҳам ишонч билдиришган. Байден жамоаси вакиллари дебатлар кўнгилдагидек ўтмаганини инкор этмайди, аммо у ўз жойини бошқа номзодга бўшатиб бермаслигини таъкидлаган.

“Мен Жо Байденнинг кейинги тўрт йил давомида ҳам президентлик курсисини эгаллашига тўсқинлик қиладиган унда қанақадир муаммо борлигига ишонмайман. У пойгани давом эттириши керак”, деган яқин партиядошларидан бири Жеймс Клиберн.

Собиқ президент ва Жо Байденнинг яқин дўсти Барак Обама эса ижтимоий тармоқдаги саҳифасида “баъзида ёмон дебатлар ҳам бўлиб туриши” ҳақида ёзган.

Маълумот учун, Байден бугун, 1 июль куни Оқ уйга қайтади. Бошқа тадбирлар қаторида Президентнинг Демократик партия вакиллари билан учрашуви ҳам режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Байден ёш бўлмаса ҳам президентлик вазифасини бажара олишини билдирганди. Шунингдек, АҚШ вице-президенти Камола Ҳаррис демократларнинг сайловолди биринчи баҳсидан кейин Оқ уй раҳбарининг ёмон ишлаши ҳақидаги хавотирларини йўқ қилишга уринди. Шу билан бирга, амалдаги Президентнинг рафиқаси, синглиси, дўсти ва бир нечта маслаҳатчилари уни ноябрь ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловида ўз номзодини олиб ташлашга рози қилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Трамп Барак Обама Жо Байден оилавий учрашув

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг