Ёшмасман, лекин президентлик вазифасини бажара оламан – Байден

Олам

image

Оқ уй раҳбари Жо Байден жорий йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларда рақиб номзод Дональд Трамп билан баҳсда яхши натижа кўрсатмаганини тан олди. Бу ҳақда мамлакат Президенти ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Шунингдек, у президентлик учун кечаётган пойгадан чиқиш нияти йўқлигини ҳам очиқ ёзиб қолдирган. Шимолий Каролинада бўлиб ўтган тадбирда сўзга чиққан Байден энди ёш эмаслигини, шундай бўлса-да президентлик масъулиятини уддалай олишини ҳам билдирган.

“Мен ёш йигит эмаслигимни биламан. Аввалгидек тез ҳаракатланмайман. Лекин, нима қилиш кераклигини аъло даражада эплайман”, дейди Байден.

АҚШ Президентининг айтишича, у бу ишни уддалай олишига ишонмаганида, кейинги муддатга номзодини қўймаган бўларди.

Маълумот учун, жорий йилнинг 27 июнь куни Жоржия штатининг Атланта шаҳридаги СNN телеканалида президентлик сайловлари олдидан илк теледебат бўлиб ўтди. Номзодлар АҚШ иқтисодиётидаги вазият, ташқи сиёсат, хусусан, Россия Президенти Владимир Путиннинг Украинага қўйган талаблари, Ғазо секторидаги вазият ҳамда Европа давлатлари билан савдо битимларини муҳокама қилиш сингари масалаларда ўз фикрларини баён қилди. СNN таҳлилига кўра, Трамп бу теледебатда 30 дан ортиқ ёлғон даъволар билан чиққан. Унинг кўплаб сўзлари жорий президентлик кампанияси пайтида ёки ундан олдин аллақачон рад этилган даъволарни ўз ичига олган. Ўз ўрнида, Байден ҳам баҳс давомида 9 та ёлғон маълумотларни тақдим қилган. Лекин бу Трамп билан солиштирганда анча кам.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ сайлов Жо Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг