NYT Байденни президентлик пойгасидан воз кечишга чақирди

Олам

image

“The New York Times” газетаси таҳририяти АҚШ Президенти Жо Байденни сайловолди пойгадаги кейинги иштирокидан воз кечишга ва “бақувватроқ” демократ номзодга ўз ўрнини беришга чақирди

Кеча, 28 июнь куни чоп этилган мақолага кўра, ўзининг рақиби Дональд Трамп билан биринчи теледебатида Байден “буюк давлат хизматчисининг сояси” сифатида намоён бўлган.

“Жаноб Байден ажойиб Президент бўлди, унинг раҳбарлиги остида мамлакат гуллаб-яшнади ва бир қатор узоқ муддатли муаммоларни ҳал қила бошлади ва жаноб Трамп томонидан очилган яралар бита бошлади. Аммо жаноб Байден ҳозир кўрсатиши мумкин бўлган энг катта давлат хизмати – у қайта сайланишда давом этмаслигини эълон қилишдир”, деб ёзади журналистлар.

Материалда таъкидланишича, 27 июнь куни бўлиб ўтган теледебатлардан сўнг сайловчилар “аниқ бўлган нарсани эътиборсиз қолдира олмайди: жаноб Байден энди тўрт йил олдинги одам эмас”.

“Америкаликлар ҳозирги Президентнинг ёши ва заифлигини ўз кўзлари билан кўрмоқда. У бир неча бор гапнинг охирига етишда қийналган”, деб таъкидлайди NYТ таҳририяти.

Мақола муаллифларининг фикрича, Демократик партия “миллат манфаатларини бир шахснинг амбицияларидан устун қўйиш юкига эга”, унда “Трампнинг иккинчи президентлигига аниқ, жозибали ва кучли муқобил тақдим этиш учун яхши етакчилар бор”.

“Сайловчиларни жаноб Трамп ва жаноб Байденнинг камчиликлари ўртасида танлов қилишга мажбурлаш орқали мамлакат барқарорлиги ва хавфсизлигини хавф остига қўйишга ҳеч қандай асос йўқ”, дейилади материалда.

Журналистларнинг фикрича, республикачини мағлуб этиш учун демократлар Америка жамоатчилиги билан ҳалол бўлишлари, Байден бу пойгани давом эттира олмаслигини тан олиши ва бошқа даъвогар топиши керак.

Теледебат тугаши биланоқ, Демократик партия август ойида бўлиб ўтадиган, Байден расман номзод сифатида кўрсатилиши кутилаётган партиянинг Миллий қурултойидан олдин ёки унинг давомида президентликка бошқа номзод кўрсатиши мумкинми, деган тахминлар бошланди.

Омма олдида етакчи демократлар Байденни қўллаб-қувватлаб, унинг ғалабаси учун курашишларини айтмоқда. Унинг штаб-квартирасининг расмий вакиллари ҳам Президент курашдан чекиниш ниятида эмаслигини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Жо Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made