Муродов россиялик енгилмас спортчига қарши жанг қиладиган бўлди

Sport

−

image

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродовнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси аниқ бўлди.  Бу ҳақда спортчининг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилди.

Муродов нaвбатдаги жангини 2024 йилнинг 3 февраль куни ташкил этиладиган UFC Fight Night турнирида россиялик Алиасҳаб Хизриевга қарши ўтказади. Мазкур жанг оқшоми АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида ўтказилади. 

Маълумот учун, Лондон шаҳрида ўтказилган UFC Fight Night турнирида Маҳмуд Муродов америкалик ММА'чи Браян Барберанани ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлубиятга учратганди. Муродов бу орқали 2 та мағлубиятли сериясига нуқта қўйди. Бунга қадар у UFC'да 5 та жанг ўтказиб, 3 тасида ғалаба қозонган. 

Унинг бўлажак рақиби эса ММА'да шу кунга қадар 14 та жанг ўтказган бўлиб, ҳали бирор марта мағлубиятга учрамаган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends