Мурoдов UFC'да рекорд натижа қайд этди
Спорт
−
24 Июль 2023
8290Ўзбекистонлик ММА'чи Маҳмуд Муродов UFC'даги 6-жангида қайд этган натижаси орқали ташкилот тарихига киритилди. Бу ҳақда промоушен матбуот хизмати хабар берди.
Муродов жорий йилнинг 22 июль куни америкалик тажрибали спортчи Браян Барберенага қарши кечган жангда 16 марта тейкдаун (рақибини кураш усули билан ерга ётқизишга уриниш) га интилган ва шундан 13 таси муваффақиятли амалга оширилган.
Бу натижа орқали спортчи ўз вазн тоифасида тейкдаун амалга ошириш бўйича янги рекорд натижани қайд этди. Бунга қадар энг юқори кўрсаткич Марвин Ветторига тегишли эди (Кевин Ҳолланд билан жангда 11 та тейкдаун).
Маълумот учун, собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳаммедов бир жангида амалга оширилган энг кўп муваффақиятли тейкдаунлар сони бўйича енгил вазн тоифасида етакчи ҳисобланади. У А.Трухилёга қарши кечган жангда ўз ҳисобига 21 та муваффақиятли тейкдаунни расмийлаштирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лондон шаҳрида ўтказилган UFC Fight Night турнирида Маҳмуд Муродов америкалик ММА'чи Браян Барберанани ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлубиятга учратган эди. Муродов бу орқали 2 та мағлубиятли сериясига нуқта қўйди. Бунга қадар у UFC'да 5 та жанг ўтказиб, 3 тасида ғалаба қозонган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь