Муллажонов Усик ва Дюбуа жанг қиладиган турнирда қатнашади

Спорт

image

Жорий йилнинг 26 август куни Польшанинг Вроцлав шаҳрида профессионал бокс турнири бўлиб ўтади. Марказий жангда WBA, WBO ва IBF йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони украиналик Александр Усик британиялик боксчи Даниель Дюбуага қарши рингга кўтарилади. Турнир доирасида ўзбекистонлик Лазизбек Муллажонов ҳам жанг қилади.

Ўша куни Муллажоновга қозоғистонлик Нурсултан Омонжолов рақиблик қилади.

Омонжолов шу вақтга қадар профбоксда 5 та жангда қатнашиб, барчасида ғалаба қозонган. Муллажонов эса профбоксда 3 марта рингга кўтарилиб, рақибларидан устун келган.

Таъкидлаш жоиз, Муллажонов шу йили Тошкент шаҳри мезбонлик қилган бокс бўйича Жаҳон чемпионатида совриндор бўлди. У мусобақанинг чорак финалида кубалик икки карра Олимпия чемпиони, беш карра жаҳон чемпиони Хулио Сезар Ла Крузни мағлуб этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Александр Усик Лазизбек Муллажонов Даниель Дюбуа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг