Муқаддас Холиқова оғир жудоликка учради

Маданият-санъат

image

Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбек миллий академик драма театри актрисаси Муқаддас Холиқованинг турмуш ўртоғи Адҳам Холиқов вафот этди. Бу ҳақда бугун, 23 май куни театрнинг Матбуот хизмати хабар берди.

“Ўзбек миллий академик драма театрининг устоз санъаткори, Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқованинг умр йўлдоши Адҳам Холиқов бандаликни бажо келтирди. Ўзбек миллий академик драма театри жамоаси Муқаддас Холиқованинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Муқаддас Холиқова ва Адҳам Холиқовнинг турмуш қурганига салкам 34 йил бўлди, уларнинг 3 нафар қизи бор. Муқаддас Холиқова интервьюларининг бирида 2017 йилда турмуш ўртоғи соғлиғидаги муаммолари туфайли кўриш қобилиятини йўқотганини айтиб ўтган. Бунинг ортидан актриса иккинчи бор юрак хуружини бошдан ўтказган. 

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда актриса коронавирусга чалиниб, Тошкент вилояти Зангиота туманидаги шифохонада даволанган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Муқаддас Холиқова жудолик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг