Фарҳод Абдуллаев оғир жудоликка учради
Маданият-санъат
−
06 Декабрь 2023
77521Таниқли театр ва кино актёри Фарҳод Абдуллаевнинг онаси вафот этди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги хабар берди.
"Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Абдуллаевга волидаи муҳтарамаларининг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қиламиз", дейилади агентликнинг хабарида.
Маълумот ўрнида, Фарҳод Абдуллаев 1957 йил 1 октябрда Қашқадарё вилоятида туғилган. Кўп йиллардан буён Ўзбек миллий академик драма театрида фаолият юритади.
Актёр ижоди давомида “Оловли йўллар”, “Бомба”, “Кўнгил кўчалари”, “Ўртоқ Бойкенжаев”, “Севинч”, “Чашма”, “Жаннат қайдадир”, “Афғон”, “Зарб”, “Берлин-Оққўрғон”, “Эркак” каби фильмларда ва кўплаб спектаклларда роль ижро этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ актёр Адиз Ражабовнинг онаси вафот этганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь