Фарҳод Абдуллаев оғир жудоликка учради
Art & Culture
−
06 December 2023 85296 1 minute
Таниқли театр ва кино актёри Фарҳод Абдуллаевнинг онаси вафот этди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги хабар берди.
"Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Абдуллаевга волидаи муҳтарамаларининг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қиламиз", дейилади агентликнинг хабарида.
Маълумот ўрнида, Фарҳод Абдуллаев 1957 йил 1 октябрда Қашқадарё вилоятида туғилган. Кўп йиллардан буён Ўзбек миллий академик драма театрида фаолият юритади.
Актёр ижоди давомида “Оловли йўллар”, “Бомба”, “Кўнгил кўчалари”, “Ўртоқ Бойкенжаев”, “Севинч”, “Чашма”, “Жаннат қайдадир”, “Афғон”, “Зарб”, “Берлин-Оққўрғон”, “Эркак” каби фильмларда ва кўплаб спектаклларда роль ижро этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ актёр Адиз Ражабовнинг онаси вафот этганди.
Live
All15 November
Zangiotadagi binoda yong'in chiqdi
15 November
Sudan armiyasi nazoratni qayta tikladi
15 November