Моуриньо: “Улар биздан 2 та яққол пенальтини тортиб олишди...”
Спорт
−
05 Ноябрь 2021
2973Италиянинг “Рома” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Конференциялар Лигаси гуруҳ босқичи 4-туридан ўрин олган “Будё-Глимт”га қарши ўйиндан сўнг учрашув ҳакамларини танқид қилди.
“Ҳисоб 2:2, бу ҳақиқат, лекин улар биздан 2 та пенальтини очиқчасига олиб қўйишди. Барчаси кундек равшан. Рақибларимиз 2 та зарба беришди ва 2 та гол уришди. Биз 2 та гол урдик, лекин қўшимча 2та пенальтини ҳам тепмадик.
Билмадим, балки фаолиятини Конференциялар лигасида бошлаган “ғўр” ҳакамлар бордир. Норвегиядаги баҳсда мен ҳакамлар ҳақида бир оғиз ҳам гапирмагандим, чунки биз ростан ҳам 1:6 ҳисобида ютқазгандик. Бугун эса улар биздан 2 та яққол пенальтини тортиб олишди”, дейди Моуриньо.
Эслатиб ўтамиз, икки жамоа ўртасидаги биринчи баҳсда “Рома” 1:6 ҳисобида қақшатқич мағлубиятга учраган эди.
Айни дамда римликлар 7 очко билан турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турган бўлса, Норвегия клуби 8 очко билан гуруҳда пешқадам бўлиб турибди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь